Bog'lanish
- +(99871) 200 1100
- office@go.kapitalsugurta.uz
-
O'zbekiston Respublikasi, Toshkent sh., 100000, M.Gandi ko'chasi 44-uy
Qulaylik uchun saytning mahsus imkoniyataridan foydalanishingiz mumkin !
FACEBOOK ижтимоий тармоғига, фуқаро Г.Одилова томонидан транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртаси бўйича етказилган зарар ўрнини қоплаш тўғрисидаги жойлаган постига жавобан , "KAPITAL SUG'URTA" АЖ томонидан Расмий муносабат.
2025 йил 20 январь куни фуқаро Г.Одилова, "KAPITAL SUG'URTA" АЖга ариза билан мурожаат қилиб, ўз бошқарувидаги “JETOUR X70” русумли транспорт воситасига ЙТҲ натижасида етгазилган зарарни қоплаб беришни сўраган.
Тақдим қилинган хужжатлардан ва Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг 2025 йил 08 январдаги Қароридан маълум бўлишича, 2024 йил 26 декабрь куни ҳайдовчи Акбаров Д.Х. бошқарувидаги “КОБАЛЬТ” русумли транспорт воситасини Шайхонтоҳур тумани, Б.Закиров кўчаси бўйлаб бошқариб, амалдаги ЙҲҚнинг 63-банди талабларига риоя килмай, хайдовчи Одилова Г. бошқарувидаги “JETOUR X70” русумли транспорт воситаси билан тўқнашув содир қилган.
Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур тумани судининг карорига мувофиқ ҳайдовчи Акбаров Д. Х Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 133-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор деб топилган ва ундан жабрланувчи Одилова Г. фойдасига 11 906 780,00 сўм моддий зарар суммасини ундириш белгиланган.
Тақдим қилинган "PROFI DAMAGE VALUATION" МЧЖ баҳолаш ташқилотининг 2024 йил 27 декабрдаги хисоботига кўра, “JETOUR X70” русумли транспорт воситасига 11 406 780,00 сўм миқдорида моддий зарар етган ва баҳолаш ҳизматлари учун 500 000,00 сўм тўлов амалга оширилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 24 июндаги 141-сонли Қарорига 4-Илова “Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш” Қоидаларининг 43 бандига мувфиқ, жабрланувчи томонидан тақдим этилган шикастланган мол-мулкни ёки унинг қолдиқларини кўздан кечириш ва мустақил экспертизадан (баҳолашдан) ўтказиш суғурта ҳодисаси мавжудлигини ва мажбурий суғурта шартномаси бўйича ўрни қопланиши керак бўлган зарарлар миқдорини ҳаққоний аниқлаш имконини бермаса, суғурталовчи кўрсатиб ўтилган ҳолатларни аниқлаш учун суғурта қилинувчининг фойдаланиш вақтида жабрланувчига зарар етказилган транспорт воситасини кўздан кечиришга ва (ёки) ушбу транспорт воситасига ёки унинг қолдиқларига нисбатан такрорий мустақил экспертиза (баҳолаш) ташкил этишга ҳақлидир.
Мазкур қарор талабларидан келиб чиқиб, "KAPITAL SUG'URTA" АЖ, "PROFI DAMAGE VALUATION" МЧЖ баҳолаш ташқилотининг ҳисоботида келтирилган зарар суммаси қанчалик хаққоний баҳоланганлигини аниқлаб бериш мақсадида Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза марказига мурожаат қилган.
Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази томонидан тақдим этилган 2025 йил 07 февралдаги 29/15(837)13.3/М1749-сонли Мутахассис фикрига асосан, “JETOUR X70” русумли транспорт воситасига етказилган моддий зарар миқдори 9 708 740,00 сўмни ташкил этиши тўғрисида мутаҳассис фикри тақдим этилган.
Транспорт воситасига етказилган зарар миқдорига аниқлик киритилганлиги боис, суғурта даъво ишига оид хужжатлар тўплами қайта тиқланиб, 2025 йил 18 февраль куни "KAPITAL SUG'URTA" АЖ суғурта воқеаларини ҳал этиш бўйича қўмита йиғилишининг 568-сонли мажлис баёнига асосан АкбаровД.Х ўғли иштирокида 2024 йил 26 декабрь куни содир бўлган ЙТҲ натижасида, фуқаролик жавобгарлигини юзага келиши суғурта ҳодисаси деб тан олинган ва суғурта ҳодисаси бўйича тўланадиган суғурта товони миқдори 9 708 740,00 сўм деб белгиланиб, Одилова Г. фойдасига тўлаб бериш бўйича қарор қабул қилинган.
2025-йил 20-28-февраль кунларида "KAPITAL SUG'URTA" АЖ банк-ҳисоб рақамларида юзага келган муаммо юзасидан тўлов қилиш имконияти бўлмаган ва мазкур муаммо бартараф этилгандан сўнг, 2025 йил 28 февраль куни Одилова Г.нинг банк пластик карта ҳисоб рақамига суғурта қопламаси тўлаб берилган ва “KAPITAL SUG’URTA” Акциядорлик жамияти Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича расмийлаштирилган EKSL-серияли 0740484-сонли суғурта полисига асосан белгилаб ўтилган мажбуриятларини тўлиқ бажарган.