Bog'lanish
- +(99871) 200 1100
- office@go.kapitalsugurta.uz
-
O'zbekiston Respublikasi, Toshkent sh., 100000, M.Gandi ko'chasi 44-uy
Qulaylik uchun saytning mahsus imkoniyataridan foydalanishingiz mumkin !
ТВЕФЖМСҚда суғурта суммаси ҳозирги кунда зарарларни тўлиқ қоплай оладими?” мавзусида Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида семинар бўлиб ўтди. Семинарда суғурта бозорида оммабоп ҳисобланган ТВЕФЖМСҚ шартномалари сони 5 млн дан ортгани, бугунги кунда йўл-транспорт ҳодисаси натижасида жабрланган фуқароларга тўланадиган суғурта пули миқдори 40 млн сўмни ташкил этгани таъкидланди. Бу эса ўз навбатида Марказий Осиё ва МДҲ мамлакатларига нисбатан энг паст кўрсаткичлардан ҳисобланади. Бугунги кунда бозор иқтисодиёти ва автомобилларнинг сони инобатга олинса йўл транспорт ҳодисалари кўпайиши ҳамда шикастланган транспорт воситаларини таъмирлаш учун иш ҳақи ва эҳтиёт қисмлари нархи кескин ошган. Амалдаги суғурта пули эса ўзини оқламаяпти.
Тадбирдан кўзланган мақсад эса суғурта пули миқдорини икки бараварга ошириш ва бу орқали аҳолига манфаатли суғурта хизматларини таклиф қилиш бўлди. Семинарда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга масъуллардан атрофлича жавоб олди.